19 Октябр 2023 йил 321

ИИВ Академияси вакили ўрганишларини Конимех туманида давом эттирди

Худудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хвфсизлигини таъминлаш  ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш, амалиёт ходимларининг билим ва касбий куникмаларни ошириш, шунингдек, ИИВ академия битирувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш орқали таълим-тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ички ишлар органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ходими подполковник Р.Х.Душанов томонидан Навоий вилоятида ўрганиш ишлари бошланди. Жумладан Навоий вилояти Конимех тумани ички ишлар бўлимига қарашли қизил тоифага тушган махаллаларнинг фаолияти ўрганиб чиқилди. Конимех туманидаги “Кўкча” МФЙ қизил тоифага кирган махаллада фаолият юритиб келаётган профилактика инспекторлари билан содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитлари ўрганилиб таҳлил қилинди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech