16 Ноябр 2023 йил 589

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари мевали ва манзарали кўчаталар ўтқазди

Республикамиз бўйлаб давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига Қизилтепа ИИБ ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшдилар. Хусусан, бугун эрта тонгдан туман ИИБнинг барча соҳавий хизмат ходимлари ва тегишли ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Лойиҳа доирасида узум, олма ниҳоллари ва қайрағоч, тол каби манзарали дарахтлар ерга қадалди.

Мазкур лойиҳа доирасида экилган дарахтлар вақти келиб маъзали мевага кириши ҳамда кўчаларга соя-салқин бахш этиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech