19 Октябр 2023 йил 153

Қизилтепа туманининг "Навқирон" маҳалласини криминоген вазиятини яхшилаш бўйича ўрганишлар олиб борилди

Ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ИИБ ҳамда ИИВ Академиясидан ташриф буюрган мутасаддилар Қизилтепа туманида “қизил” тоифада бўлган “Навқирон” маҳалласига ташриф буюришди. Ўрганишлар давомида мазкур маҳаллада амалга ошириб келинаётган ишлар, ҳудудни “қизил” тоифадан “сариқ” тоифага ўтказиш борасида маҳалла бешлиги томонидан тайёрланган йўл харитаси ва шу асосида амалга ошириб келинаётган ишлар юзасидан суҳбат олиб борди. Шунингдек, олиб борилган суҳбат давомида яқинда содир этилган жиноятлар билан танишиб чиқиб, унга имкон берган шарт-шароитлар таҳлил этилди. Учрашув сўнгида Навқирон маҳалласи раиси томонидан туманда фаолият олиб бораётган ИИБ ходимларининг натижалари, самарали хизмати ҳам эътироф этилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech