28 Август 2024 йил 930

Навоий вилояти Ички ишлар органларида «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» кўрик-танлови ўтказилди

  Мутахассис ходимларни рағбатлантириш, уларни малакасини ошириш, ўз устида ишлашига имконият яратиш мақсадида ўтказилаётган кўрик танловлар қаторида Навоий вилояти ИИБнинг  барча шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари иштирокида «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» кўрик-танлови ўтказилди. Унда иштирокчилар жисмоний ва жангавор тайёргарлиги синовдан ўтказилди. Шунингдек, мантиқий фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган психологик тест олиниб, савол-жавоб қилинди.

Хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича якка тартибдаги суҳбатлар асосида ўз тажриба ва кўникмаларини намойиш этган ички ишлар бўлимлари раҳбарлари белгиланган талабларга биноан баҳоланди. 3-ўринни Кармана тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Акмал Абдураимов, 2-ўринни  Хатирчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Обиджон Рузимуродов эгаллаган бўлса, 1-ўрин Навбаҳор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Уйғун Шукуровга насиб этди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech