12 Май 2025 йил 350

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

  Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, тез ва сифатли ҳал этиш мақсадида  Навоий вилояти ИИБ бошлиғи навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ўзларининг ижтимоий муаммолари, шунингдек, шикоят ва таклифлари билан иштирок этди.

  Қабул жараёнида 10 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди. Улар орасида аксари жойида ҳал этилиб, баъзиларига ҳуқуқий йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech