16 Июл 2024 йил 1230

Навоий вилояти ИИБ соҳавий ҳизматлари ходимлари билан тарбиявий профилактик чора-тадбирлар ташкил этилмоқда

Навоий вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутасаддилари  бошқарманинг соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган ходимлар билан профилкатик ўрганишлар олиб борди. Бунда уларга хизмат вазифаларини  виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда  ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда хизмат мулклари ҳамда моддий-техника базасидан хизмат мақсадларида фойдаланиш бўйича тушунтиришлар олиб боришди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech