13 Июн 2024 йил 1935

Навоий вилояти ИИБда фаолият олиб бораётган мутахассис-психологлар ҳамда турмуш остонасидаги йигит-қизлар билан учрашув ташкил этилди

Оилалар тинч тотув ҳаёт кечирар экан мамлакат ривож ва равнақ топиши шубҳасиз. Эндигина оила қураётган ёшлар масъулият ва мажбуриятларини ҳис қилишлари билан бир қаторда оила қуришга руҳан тайёр бўлиши лозим. Бугунги кунда оилаларлардаги ажримларни олдини олиш мақсадида  Навоий вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматнинг мутахассис-психологлари томонидан семинар тренинг ташкил этилди. 

 Никоҳланувчи ёшлар иштирокидаги учрашув давомида аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва оиладаги нуфузини ошириш, таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш шунингдек, оила мустаҳкамлигини сақлаш ва осуда ҳаёт кечириш борасида ўз тавсияларини беришди. Бундан ташқари ҳар бир инсон оила ва жамият олдидаги масълулиятини доимо ҳис қилиб яшаши келгусида фарзанд тарбиясида ҳам эътиборли бўлиш ва осойишта оила муҳитини яратиш бўйича тушунчалар берилди. 

Бу каби учрашувлар келгусида ёш оилаларга бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришига ёрдам бериши шубҳасиздир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборт хизмати

Text to speech