Янги йил байрами арафасида Навоий вилояти ИИБ биносида озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Савдо ярмаркасига 20дан ортиқ фермер ва деҳқон хўжалиги ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари таклиф этилиб, расталардан гўшт, сут маҳсулотлари, мева-чева, полиз маҳсулотлари, тухум, ёғ каби истеъмол маҳсулотлари ва турли хил ширинликлар ўрин олди.
Байрамни оилавий хотиржамликда,тўкин-сочинликда ўтказишни мақсад қилиб келган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун бу каби арзонлаштирилган ярмарка айни муддао бўлди, улар ташкилотчилардан миннатдор.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: