15 Март 2021 йил
453
НАВОИЙДА АЁЛИНИНГ ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ҲАЙДОВЧИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
Жорий йилнинг 21 февраль куни соат тахминан 06:30ларда Нурота тумани "Қадоқ" қишлоғидан ўтувчи йўлда фуқаро З.Ж. ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани бошқариб бораётган вақтида тезликни ошириб, ўзи ва автомобиль салонида бўлган аёлининг ҳаётини хавф остига қўяди. Кўп ўтмай чалғиш натижасида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб ағдарилади ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. Натижада “Дамас” автомашинаси йўловчиси - ҳайдовчининг турмуш ўртоғи М.Р. “ўнг болдир суяги ёпиқ синиши, бош мия чайқалиши” тан жароҳати олади.
Мазкур ҳолат юзасидан З.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати