1 Июн 2022 йил 343

Навоийда хизмат интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди

 Ички ишлар органларида хизмат интизоми ҳар бир ходим ўз хизмат бурчини ҳамда қўйилган вазифа учун шахсий жавобгарлигини чуқур англашининг асосий меъзони ҳисобланади.

Навоий вилоятининг олис ҳудудлари – Зарафшон шаҳри,  Учқудуқ ва Томди туманларида айни шу мавзуга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳамда республика ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи  сўзга чиқди. Нотиқлар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича тўхталдилар.Шунингдек, ички ишлар органларида қонунийлик ва хизмат интизомига риоя этилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Чунончи, ишга совуққонлик билан ёндашиш, масъулиятсизлик, таъмагирлирик, ахлоққа зид хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан фикрлар билдирилди. Тадбир давомида ички ишлар органларининг айрим ходимлари томонидан йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар, хизмат интизомини бузиш ҳамда бошқа қонунга зид хатти-ҳаракатлар ҳақида маълумот берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech