27 Март 2021 йил 329

Навоийда қидирувда бўлган шахс ушланди

 

Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деган нақл бежизга айтилмаган. ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3- қисми билан айбли деб топилган, 1981 йилда туғилган Карманалик О.Т жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб қидирув эълон қилинган эди. Фуқаро қилмишларини тан олишдан бўйин товлаб тез-тез яшаш манзилини алмаштириб турган. Ички ишлар ходимларининг саъй ҳаракатлари туфайли қидирувдаги фуқаро 24 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланди. Жинотчига жазо муқаррарлигини унутган фуқаро О.Т энди қонун олдида жавоб беришига мажбур.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech