Навоийда қидирувдаги шахс қўлга олинди
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси 64-моддасида "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар" дейилган. Таассуфки, оилавий муносабатларнинг кескин бузилиши нафақат фарзанд тарбиясига балки, унинг ижтимоий таъминотига ҳам таъсир этамай қолмайди. Ичкиликка ружу қўйишлик, оилавий ажрим ёхуд масъулиятсизлик сабаб ўз фарзанди таъминотидан бўйин товлаган ота-оналар ҳам учраб турибди.
Суд ажримига кўра карманалик В.Мга ҳам вояга етмаган фарзанди учун алимент ундируви белгиланган эди. Аммо қонунларни менсимаган фуқаро суд жараёнида ҳам иштирок этмади ва фарзандининг моддий таъминотидан бош тортиб яшириниб юришни маъқул кўрди.
Кармана туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида қидирувдаги В.М қўлга олинди ва қонун ҳукмига топширилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати