15 Январ 2021 йил 430

НАВОИЙДА МТМ РАҲБАРИ ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

       Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга кўра республикамизнинг барча вилоятларида хусусан, Навоий вилоятида ҳам, соҳага тегишли кадрлар фаолиятини тўғри ташкил қилиш, уларни танлов асосида саралаб олиш, коррупция билан боғлиқ жиноятларга йул қўймаслик, унга қарши  курашиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Шундай бўлсада, баъзида таълим соҳасида ҳам нохуш ҳолатлар кузатилмокда.

      Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Хатирчи тумани мактабгача таълим муассасаларининг бирида раҳбарлик қилиб келаётган фуқаро Ш.У, мазкур мактабгача таълим ташкилотига 2021 йил учун Д.Пни мусиқа раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш эвазига ундан таъмагирлик йули билан 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни   ўзининг бошқарувидаги “спарк” русумли автомашинасида пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

      Мазкур ҳолат юзасидан миллат тарбиясини тирикчилик манбайига айлантириб олган фуқаро Ш.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

    

Text to speech