Навоийда "Зарбдор ойлиги" доирасида ўғирлик жиноятини содир этган шахс аниқланди. Ўғри бегона эмас
1975 йилда туғилган Нурота тумани Янгитурмуш МФЙда яшовчи У.Х туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг атарига ғайриқонуний равишда кириб, бозор нархи 2 млн. 300 минг сўмлик икки бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. "Ўғри ўғирлаб йўлга тушар, Охири бориб қўлга тушар" - деганларидек, Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида ўғирлик жиноятини У.Хнинг маҳалладоши, 1985 йилда Нурота туманида туғилган Янгитурмуш МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган фуқаро Х.Э 2021 йил 9 январь куни содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Эга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати