4 Июл 2024 йил 1952

Томди тумани ИИБ ходимлари томонидан ижтимоий профилактика куни муносабати билан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Томди тумани ҳудудида ижтимоий профилактика куни муносабати билан хонадонбай, фуқаробай ишлаш тизими ташкил этилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари ўрганилди. Шунингдек, аҳоли билан жиноятчиликни олдини олиш, уғирлик, фирибгарлик, киберхавфсизлик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

 Бундан ташқари пробация ҳисобида турувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, суд томонидан белгиланган тартибга амал қилишлари, акс ҳолда оғирроқ жазо тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech