9 Декабр 2020 йил
445
200 миллион сўмлик темир қувурлар 41 ёшли фуқаронинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди
1971 йилда туғилган Навоий шаҳар М.Улуғбек кўчасида яшовчи Н.А ИИО ФМБга мурожаат қилиб, таниши Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи К.М унинг ишончига кириб, 2020 йилнинг март ойида, унга темир қувур олиб беришни ваъда қилиб, жами 200 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати