25 Октябр 2021 йил 371

"25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейида спорт мусобақалари ўтказилди

“Ўзбекистон  Республикаси  ички  ишлар  органлари  ташкил  этилганлигининг ўттиз  йиллик  байрамига тайёргарлик кўриш ва уни  юқори  савияда  ўтказиш тўғрисида”ги  199-сонли  фармойиши  талаблари  ижросини  таъминлаш мақсадида Навоий академик лицейида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан,  мазкур  фармойиш  билан  тасдиқланган  25  октябрь - “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон - янги ички  ишлар органлари”  шиорини  ўзида  мужассам  этган  ташкилий-амалий, маънавий-маърифий  ҳамда  тарғибот-ташвиқот  тадбирлари  дастури”нинг талаблари  асосида  ёшлар  онгида  ватанпарварлик,  фидоийлик,  ички ишлар  органлари  ходимларига  нисбатан  ҳурмат  туйғуларини  шакллантириш мақсадида  ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Футбол” ҳамда “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари  ўтказилди.

 Оммавий спорт тадбирини академик  лицей  директори  подполковник  Ё.О.Ахмедов  барча  иштирокчиларини  мазкур  тадбирда  муносиб  қатнашиб, келажакда ўтказиладиган турли спорт мусобақаларида Ватанимиз  байроғини  баланд  кўтариб,  улкан  мувафақиятларга эришишда,  жисмонан  бақувват,  руҳан  тетик  ҳамда  Ватанапарвар  фидоий инсонлар  бўлиб  етишишларида омад тилаган холда очиб берди. Ушбу спорт тадбирига лицейнинг мавжуд 21 та гуруҳидан  жами 510 нафар ўқувчи-ёшлар  қатнашди.

Оммавий спорт тадбири давомида жисмоний тарбия раҳбари  Ж.Холиқов ҳамда  ҳарбий таълим раҳбари Ш.Мизомовлар томонидан  бадантарбия  машғулотлари ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech