4 Сентябр 2020 йил 359

Навоийлик фуқаронинг фоизсиз нақд пул қилдириши "қимматга тушди"

     1964 йил Самарқанд вилоятида туғилган, ҳозирда Пахтачи тумани, “Қарнаб” МФЙда истиқомат қилувчи Ф.Х. таниши – 1987 йил Навоий вилоятида туғилган, Кармана тумани, “Деҳқон” кўчасида яшовчи А.Э.нинг ишончига кириб, унга шахсий пластик карточкасидаги умумий қиймати 51 миллион 500 минг сўм пул маблағини фоизсиз нақд пул қилиб бера олишини ваъда қилган. Бироқ, Ф.Х. фирибгарлик йўли билан киритган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қоидабузар жавобгарликка тортилди. 

     Афсуски, нопоклик йўли билан бўлсада, мўмай даромадни қўлга киритиш истагида бўлган қоидабузарлар қилаётган хатти-ҳаракатининг хато эканлигини билсаларда, ўз нафсини тия олмаслик оқибатида жиноятга йўл қўядилар. Ўйламай босилган қадам кишини чоҳга етаклайди, хайрли амал билан бошланмаган иш эса кўнгилсизлик билан якун топади. Эндиликда фуқаро Ф.Х.нинг содир этган қилмиши адолат мезонлари асосида баҳоланади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech