4 Апрел 2023 йил 391

Диққат эълон!!! “Намунали оила” кўрик-танлови

Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш ҳамда ИИВнинг 2022 йил 15 феврал кунидаги “Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 37-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 29 март кунидаги 59-сонли буйруғига мувофиқ, 2023 йил 20 апрель кунига қадар “Намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилади.

Мазкур кўрик-танловда ички ишлар органларида камида 5 йил амалий иш стажига эга, оила қурганига 8 йил тўлган (ходимларнинг
7 – 15 ёш оралиғидаги фарзандлари кўрик-танловда иштирок этишлари мумкин), ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжуд бўлмаган, вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар оила аъзолари  билан иштирок  этадилар.

 Кўрик-танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:

“Таништириш” шарти, “Бу менинг оилам” номли энг яхши фотосурат ва видеороликлар шарти ҳамда “Биз китобхон оиламиз” шартлари  бўйича ўзаро беллашадилар.

Мазкур шартларни бажариш давомида иштирокчилар ва уларнинг  оила аъзолари ўз истеъдод  ва  қобилиятларни намойиш  этадилар.

Мазкур танлов ходимлар ва уларнинг оила аъзолари истеъдодларини юзага чиқариш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, вилоят ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлди, десак, муболаға бўлмайди.

Вилоят босқичида

1- ўрин учун   3 миллион  сўм 

2 -ўрин  учун  2 миллион  сўм

3-ўрин учун  1 миллионг  сўм пул  мукофоти  билан  тақдирланади.

Мазкур кўрик-танловда биринчи ўринни эгаллаган оила Республика босқичида иштирок этади. Республика босқичи иштирокчилари Вазирликнинг бир марта тўланадиган қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

биринчи ўрин – I даражали диплом ва 25 миллион миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

иккинчи ўрин – II  даражали диплом ва 20 миллион миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

учинчи ўрин – III даражали диплом ва 15 миллион миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

 

 

Text to speech