13 Октябр 2023 йил 953

Диққат эълон!!!!!

 Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган профилактика инспектори (офицерлик) лавозимига танлов эълон қилинади. Эслатма: Танловда профилактика инспектори (офицерлик) лавозимларига олий маълумотли:

Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда олий маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи
165 сантиметрдан паст бўлмаган
муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви ёхуд олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Ø  Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

-    биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;

-      ҳарбий гувохнома асл нусхаси;

-      бакалавр дипломи асл нусхаси;

-      доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

 

Юқоридаги бўш лавозимлар учун 2023 йилнинг 12 октябрдан –17 октябрь кунига қадар танлов эълон қилинади.

Номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 12 октябрь – 17 октябрь кунлари Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ биносида қабул қилинади.

2023 йилнинг 12 октябрь – 17 октябрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди. Якшанба (15.10.2023) куни номзодлар рўйхатга олинмайди.

 

 

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:

(79) 229-53-00;  (79) 229-52-03

 

Телеграмм канали: “t.me/navviliibnomzod” – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech