28 Январ 2022 йил 499

ДИҚҚАТ!!! Навоий вилояти ИИБ видеороликлар танловини эълон қилади!

Навоий вилояти ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган "Навоий ғазаллари шайдосиман" шиори остида танлов эълон қилади.

-Танловда видеоролик 1 дақиқадан кам ва 3 дақиқадан кўп бўлмаган шаклда уй шароитида тайёрланган бўлиши :

  -видеоролик иштирокчилари 2 кишидан кам ва, 6 кишидан кўп бўлмаслиги;   

 -видеоролик иштирокчилари ходим ва унинг оила аъзоларидан иборат бўлиши (ходим, турмуш ўртоғи ва фарзандлари, яқин қариндошлари, яъни, ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари);

 -видеороликда ходимнинг бир ўзи иштирок этган бўлса, ёки ходимнинг ўзи иштирок этмасдан, фақат унинг оила аъзолари иштирок этган бўлса, мазкур видеоролик низом талабларига мувофиқ эмас деб топилади;

-видеороликда фақат Алишер Навоий қаламига мансуб рубоий ёки ғазаллар ўқилиши;

-ғазал ўқишдан олдин ғазал қайси радифда эканлиги иштирокчилар томонидан айтиб ўтилиши шартлиги;

- ғазал ва рубоийларни фақат ёддан, ифодали, аруз вазни қоидаларига мувофиқ айтиш шартлиги;

- ғазал ва рубоийларни ўқиб бериш мутлақо мумкин эмас бўлиб, ўқиб берилган ҳолатда видеоролик тайёрланган бўлса, 0 (ноль) балл билан баҳоланиши;

- видеороликда мумтоз адабиётга хос давр руҳи акс эттирилганлигига алоҳида эътибор қаратилиши; 

- видеороликлар ким томонидан қандай тасвир воситаси ёрдамида олиниши мутлақо аҳамиятсиз бўлиб, видеотасвирнинг монтаж усуллари, куй-қўшик билан ҳамоҳанг ўқилиши роликни баҳолаш мезонига таъсир кўрсатмайди.

 

 Видеороликлар жорий йилнинг 6 февралигача вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига етказилиши сўралади.

 Ғолиблар қуйидаги қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўринга  диплом, мултиварка ҳамда китоблар тўплами;

2-ўринга  диплом, электр печ ҳамда китоблар тўплами;

3-ўринга диплом,блендер ҳамда китоблар тўплами;

 

 Ғолиблар Навоий таваллуд санаси арафасида эълон қилинади.

 Мурожаат учун телефонлар: (93) 439 44 11, (97) 668 50 02  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

  

 

 

 

 

 

 

Text to speech