21 Ноябр 2021 йил 1077

Диққат танлов!!!

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган сафдорлик (Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича) лавозимларига танлов эълон қилинади.
Эслатма: Танловда олий таълим муассасаларини ахборот коммуникацияси технологиялари, алоқа йўналишидаги мутахассисликларни тамомлаган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган шу жумладан ўттиз ёшдагилар ҳам, бўйи 175 смдан кам бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган (олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар бундан мустасно), Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
 Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- фуқаролик паспорти асл нусхаси;
- ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси асл нусхаси;
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2021 йилнинг 20 ноябрдан – 25 ноябрь кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
2021 йилнинг 20 ноябрь – 25 ноябрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:
(79) 229-53-00; (79) 229-52-03.

Телеграмм канали: t.me/navviliibnomzod – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

Навоий вилояти ИИБ

Text to speech