21 Декабр 2020 йил 504

Хатирчида "Урал" олиб қочган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

          2020 йилнинг 10 декабрь куни соат 11:30 ларда, 1973 йилда туғилган Хатирчи тумани Парахун МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз Х.М ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, тумандаги Самарқанд маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхонанинг ташқи олд қисмида турган, 1986 йилда Хатирчи туманида туғилган, Самарқанд МФЙда яшовчи, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи З.Ў.га тегишли бўлган нархи 500 минг сўмлик “Урал” русумли велосипедини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

       Мазкур ҳолат юзасидан Х.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

         Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech