17 Сентябр 2021 йил 284

Ички ишлар вазири ўринбосари Навоий вилоятида жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида жамот  тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини ҳамда фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликни олдини олиш ва содир этилганларини иссиқ изида фош этиш динамикаси билан танишди. Навоий вилояти кўча ва жамоат жойларида жорий йил ҳисоби бўйича шу кунга қадар содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганида Республика миқёсида вилоят жиноятчиликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича пешқадамлиги айтиб ўтилди. Бу эса вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тузилмаларининг хизмат фаолияти самарали ташкил этилганидан далолат беради.

Шунингдек, мазкур соҳа фаолиятида ўзларининг намунали хизмати ҳамда жиноятчиликни олдини олиш ва содир этилганларини фош этилишида жонбозлик кўрсатган 11 нафар ходим вазир ўринбосари томонидан мукофотланди. Шахсий таркибни бундай рағбатлантирилиши келгусида жамоат тартибини сақлаш хизматининг юксак натижаларга эришишида юксак аҳамият касб этади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech