17 Сентябр 2021 йил 408

Ички ишлар вазири ўринбосарининг Навоий вилоятидаги ташрифи юзасидан тавсифлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев Навоий вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Ташриф юзасидан Кармана тумани ҳокимлиги йиғилишлар залида вазир ўринбосари Б.Т.Абдуллаев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Навоий шаҳар, Кармана, Хатирчи ва Қизилтепа туманлари ҳамда Навбаҳор тумани ҳокимлиги биносида Навбаҳор, Нурота, Конимех туманилари ва Ғазғон шаҳрида хизмат олиб бораётган профилактика (катта) инспекторлари, ҲПБ аппарат ходимлари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар, вояга етмаганлар бўйича инспектор психологлар ҳамда туман ИИБ раҳбар ва ўринбосарлари иштирок этишди.

Унда ҳудудларда профилактика инспекторлари хизмат олиб бориши учун яратилаётган шарт-шароитлар, ички ишлар органлари моддий-техник базасини тубдан янгиланганлиги, ахборот алмашинуви ва суд мажлисларини онлайн тарзда ўтказилишидаги қулайликлар кун сайин ривожланиб бораётганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллаларда содир этилган жиноятлар таҳлили ҳақида сўз бориб, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилиб келинаётган камчиликлар муҳокама қилинди.

Полковник Бекмурод Абдуллаев Навоий вилоятига илк ташрифи чоғида ҳар бир профилактика инспекторлари билан самимий суҳбат олиб бориб, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этишлари бўйича ўз фикр ва тавсияларини билдириб, “Янги Ўзбекистон келажаги учун ўз ҳиссамни қўшаман, садоқат билан хизмат қиламан” жумлаларини ўзига шиор қилиб, шижоат ва ғайрат билан хизмат олиб боришлари лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, йиғилишда профилактика инспектори ўзи хизмат олиб бораётган ҳудуддаги ҳар бир инсоннинг дарду-ташвиши билан яшаб ишлаш лозимлиги тўғрисида таъкидлаб, ишлаб чиқариш корхоналари ва ўзининг табиий қазилма бойликлари билан машҳур бўлган мазкур вилоятда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи шахсларни бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатишлари таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида, ўзига бириктирилган хизмат ҳудудида жамоат хавфсизилигини таъминлаш, маҳаллада ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳалласида жиноят содир этилишига йўл қўймаган, ҳудудни яшил тоифага киритишга ўз ҳиссасини қўшган 36 нафар профилактика инспекторлари Ички ишлар вазирлиги ташаккурномаси ва пул мукофотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech