9 Март 2023 йил 341

ИИВ Навоий академик лицейида халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

  ИИВ Навоий академик лицейида “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан мунис аёлларимиз, гузал қизларимизга бағишланган куй ва қўшиқлар намойиш этилди, саҳна кўринишлари ижро этилди. Тадбирда лицей директори подполковник Ёдгорбек Ахмедов академик лицей ўқувчиларига таълим беришда ўзининг меҳнатини аямасдан, фидокорона хизмат қилиб келаётган устозларни, шунингдек, келажакка катта умид боғлаб, ички ишлар вазирлиги академиясида ўқишни мақсад қилган ўқувчи қизларни байрам билан табриклади.

Шу куни Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан “Эсдалик соати” билан тақдирланган услубчи Феруза Турсуновага, вазирлик томонидан ўтказилган “Энг намунали ўқитувчи” танловида ғолиб бўлган Раиса Мелиқуловага,   Навоий вилояти ИИБ тузилмаларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида байрам муносабати билан ўтказилган спорт мусобақасида ғолиб бўлган  “Зиёкорлар” лицей жамоасини лицей маъмурияти томонидан тақдирландилар.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech