ИИВ Навоий академик лицейида “Ўксик кўнгилларга меҳр улашайлик” шиори остида тадбир ўтказилди
Ўзбек халқи олижаноб, меҳрибон ва тантилигининг ўнинг ҳар бир эзгу амалларида кўришим мумкин. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейи директори подполковник Ё.Ахмедов ташаббуси билан “3-декабрь Ногиронлиги бўлган шахсларни хуқуқларини ҳимоя қилиш куни”да “Ўксик кўнгилларга меҳр улашайлик” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди. Анъанага кўра бу йилги акцияда Навоий шаҳрида жойлашган Кўришда имконияти чекланган болалар интернатига ташриф қилинди.
Мазкур ишларга лицей хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда ўқитувчилари алоҳида жонбозлик кўрсатишди. Мақсад эса ягона – ўксик кўнгилларда қувонч шуласини ёқмоқлик, уларга меҳр улашишлик билан ўқувчилар қалбида инсонийлик туйғуларини шакллантириш.
Бу акцияда барча бирдек ўз ҳиссаларини қўшдилар. Унда ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимиз томонидан 5 миллиондан ортиқ маблағлар йиғилди.
Навоий шаҳрида жойлашган Кўришда имконияти чекланган болалар интернатида 136 нафар ўқувчи бўлиб, шундан кам таъминланганлар рўйхатида турувчи 31 нафар ўқувчиларга иссиқ кийимлар олинди.
Қолган 105 нафар ўқувчиларга ҳам совғалар, мевалар ва ширинликлар харид қилинди ва ўз эгаларига топширилди. Шундан сўнг мактаб-интернатидаги болалар томонидан тайёрланган “Юракдан-юракгача” номли тадбир йиғилганларга намойиш этилди.
Мазкур мактаб интернатидаги тарбияланаётган болалар совғалар ва юксак эътибордан жуда хурсанд бўлишди ва миннатдорчилик билдиришди. Зеро, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати