ИИВ Навоий Академик лицейига кириш имтиҳонлари якунига етмоқди
Айни ёз фасли ўзбекистонлик ёшлар учун анчайин ҳаяжонли. Бинобарин, бу пайтда улар ўзлари танлаган касбларининг устаси бўлиш учун белгиланган таълим тестларини топширишади. Ота-оналари ҳамда яқинларининг ҳаяжони ҳам уларникидан кам эмас.
Навоий шаҳрида жойлашган “Кимёгар” спорт мажмуасида ИИВ Навоий академик лицейида ўқишни мақсад қилган 900дан ортиқ ўқувчи-ёшлар тест имтиҳонларини топширишди. Мазкур имтиҳонда қатнашаётган ўқувчилар, даставвал жорий ҳамда профессионал танловлардан муваффақиятли ўтиб, сўнг давлат тест маркази имтиҳонига келишди.
Тест синовлари “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда Давлат тест маркази талабларига асосан ташкил этилди. Шунингдек, тест синовлари ўзбек ва рус тилида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда амалга оширилди. Жараёнда эътирозли вазиятлар кузатилмади.
Тест синовларида иштирок этган ўқувчиларга омад тилаб қоламиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати