ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Навоий шаҳридаги 7532 ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Х.А.Батыров, 2021 йил 25 август куни Навоий шаҳрида жойлашган 7532 ҳарбий қисмга ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрамини кенг нишонлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишига ҳарбий қисм томонидан тайёргарлик ишларини олиб борилаётганлиги ҳолати ўрганилди, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматга нисбатан муносабатларини, уларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан суҳбат олиб борилди ҳамда ҳарбий қисм худудида амалга ошириб келинаётган қурилиш ишлари билан танишиб, тегишли тавсиялар берилди.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрамини кенг нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, Қоровул қўшинларида ҳарбий хизматни ўтаб келаётган барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар томонидан мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва жамоаат хавфсизлигини таъминлаш, хизматни ўташ давомида жанговар шайликни кучайтириш ва доимий равишда ҳушёрлик билан хизматни ўташ лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилиши, сайлов жараёнига муносиб тайёргарлик кўриш, ҳарбий хизматчилар сайлов бўйича етарли даражада ҳуқуқий билимларга эга бўлишлари лозимлиги бўйича тафсиялар берилди.
Бундан ташқари, ҳарбий қисм 2-батальон худудида янги қурилаётган автосарой ва тиббиёт пункти биноларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди, ушбу биноларнинг қурилиш ишлари бўйича пудратчи ташкилотга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, қўшин қўмондони полковник Х.А.Батыров томонидан ташриф давомида, ҳарбий хизматчиларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди ва жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Жумладан, ҳарбий қисмда хизмат олиб бораётган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар оддий аскар А.Д.Мажитов ва кичик сержант А.К.Ҳамроевлар томонидан оилавий шароитга кўра, келгуси ҳарбий хизматни Навоий шаҳри Қизилтепа туманида жойлашган 7532 ҳарбий қисм 3-батальонида давом эттириш бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди ҳамда уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, шу вақтнинг ўзида ижобий қарор қабул қилинди.
Қўшин қўмондони полковник Х.А.Батыров томонидан ташриф давомида, ҳарбий қисмда фаолият юритиб келаётган “Интизомий кенгаш” ва “Хотин-қизлар кенгаши” аъзоларининг фаолияти билан танишиб чиқилди ҳамда ушбу кенгаш аъзоларига ўз вазифаларини янада жадаллаштириш ва ҳар бир ҳолатга атрофлича ёндошган ҳолда фаолиятини давом эттириш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати