17 Сентябр 2021 йил 665

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Т.Абдуллаев Навоий вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари Жамоат хавфсизлигини таъминлаш департаменти бошлиғи полковник Б.Т.Абдуллаев куни кеча Навоий вилоятига ташриф буюрди. Ташриф чоғида даставвал, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ маъмурий қамоқхонада бўлиб, қамоққа олиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус жойларни кўздан кечирди. Шунингдек, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Маъмурий қамоқхона ҳужжатларини ўрганиб ходимларга зарурий топшириқ ва тавсиялар берди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech