13 Январ 2022 йил 463

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев Навоий вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев Навоий вилоятига ташриф буюрди. Ташрифнинг дастлабки кунида  Кармана тумани "Дўрман" маҳалласида бўлиб  маҳалла аҳолиси учун яратилган шарт-шароитлар, болалар ўйингоҳи, спорт ва санъат тўгараклари билан яқиндан танишди. Шунингдек, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаронинг алимент масаласи бўйича мурожаати асосида ўтказилагн онлайн суд жараёнида иштирок этди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Томди ва Конимех туманларнинг олис маҳаллаларида бўлиб у ерда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашди. Хусусан, Учтепа овул фуқаролар йиғинида хизмат олиб бораётган  Шерзод Санақулов хизмат хонаси ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди, ҳудудининг криминоген вазияти ва ютуқлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳаси ривожи учун таклифларини сўради. Сўнг уларнинг хизмат уйлари ҳамда оилавий аҳволи билан танишди. Олис, шу билан бирга қиши аёзли, ёзи жазирама  ҳудуднинг тинчлиги ва осойишталигини барқарор сақлётган ходимларга ўзининг қимматбаҳо совғаларини топширди.

Ходимлар билан суҳбат қарийб 70 чақирим узоқликда  Томди туманидаги чегара ҳудудга яқин Шиели ОФЙда давом эттирилди.  Ҳудуднинг профилактика инспектори билан бирга маҳалла фаоллари билан учрашди. Халнинг вакили сифатида оқсоқоллар аҳоли муаммолари билан бир қаторда, профилактика инспектори хизматидан мамнун эканлигини айтишди. Шунингдек, онлайн суд жараёнлари қай тарзда амалга оширилаётганлигини, маҳалла фуқаролари фойдаланаётган ҳуқуқий хизмат сифати билан танишди. Ходимнинг хизмат уйи оилавий ижтимоий аҳволини кўздан кечириб,  тавсия ва топшириқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар улашди.

Ташрифнинг сўнги кунида якуний хулосалар бўйича мутассади ходимлар ҳамда Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳудунинг крименоген аҳволи натижалари, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан суҳбатлашилди. Келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда хизмат самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар белгилаб олинди.

 

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech