11 Ноябр 2020 йил 539

Нурота ва Навбаҳор туманларига ишчи гуруҳ вакиллари ташриф буюрди

Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда амалга оширилган кенг қамровли ишлар билан яқиндан танишиш ва мониторинг ўтказиш мақсадида, Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманларида назорат тадбирларини давом эттирди. Дастлаб, Нурота туманининг "Эшон Судур" ва "Амир Темур" маҳаллаларидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда ИИО Таянч пунктлари юритувидаги ҳужжатлар, фуқаролар мурожаатлари юзасидан олиб борилган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Нурота туманида бўлган ўрганишлар давомида профилактика инспектори лавозимига янгидан тайинланган ёш ходимлар билан суҳбатлар олиб борилиб, бугунги кунда уларга яратилган имкониятлар, халқ хизматига камарбаста бўлиш хусусида тўхталиб, навбатдаги махсус унвонлар топширилди. Профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятида қўл келадиган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари ҳамда хизмат портфеллари тантанали тарзда топширилди.

Шунингдек, Навбаҳор туманининг "Қалқонота" ва "Мирзо Улуғбек" маҳаллаларидаги ўрганиш ишлари давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари туманларда амалга оширилаётган ишлар, ташкилий чора-тадбирлар, ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалда юритилаётган иш ҳужжатлари билан танишдилар.

Навбаҳор туманидаги ўрганиш ишлари давомида ҳам профилактика инспектори лавозимига янгидан тайинланган ёш ходимлар билан йўриқномалар ўтказилиб, ички ишлар органи ходимининг хизматга бўлган муносабати, иш юритувидаги ҳужжатларни юритиш тартиби тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech