13 Декабр 2023 йил 798

Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари 3-cектор ҳудудида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан 3-сектор ҳудудига қарашли маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ҳамда хаста бемор аъзолари бор оилаларнинг хонадонларига ташриф буюришиб ҳолидан хабар олинди. Уларнинг муаммолари ҳал этилиб, моддий ёрдам ва тиббий масалаларда кўмак кўрсатилди. Шу куни маҳаллаларда ариқларни тозалаш мақсадида кузги ҳашар ташкил этилиб, иштирокчилар туман ИИБ бошлиғи томонидан рағбатлантирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech