7 Август 2023 йил 263

Конимех тумани ИИБда уч авлод учрашуви ташкил этилди

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган уч авлод учрашуви каби маънавий-маърифий тадбирлар соҳада ўз самарасини кўрсатаётгани айни ҳақиқат. Айниқса кўп йиллар соҳада хизмат қилиб айни кунда пенсия гаштини сураётган фахрий устозларимизнинг ўгит ва тавсиялари ёш ходимлар учун дастурул амал бўлмоқда. Хусусан, интизом ойлиги доирасида Конимех тумани ИИБда ташкил этилган уч авлод учрашувида туманда истиқомат қилаётган соҳа фахрийлари, малакали ходимлар ва эндигина хизмат фаолиятини бошлаган ёшлар қатнашдилар. Учрашувда фахрий устозларнинг хизмат жараёнидаги қизиқарли шу билан бирга машаққатли вазиятлардан ҳикоялари тингланди. Уларга келгусида асқотадиган зарур тавсиялар берилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech