Конимех туманида 3-сектор ташаббуси билан чекка овулдаги фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда
Конимех тумани 3-сектор раҳбари туманнинг “Караката” ОФЙидаги фуқаролар мурожаатларини ўрганди. Овулда истиқомат қилувчи фуқаролар хонодонларини ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларини ўрганиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғини, тиббиёт муассасаси ва бошқа бир қанча ташкилотларда мавжуд муаммоларини ўрганиб, амалга оширилиши керак бўлган ишлар режалаштирилди. ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Манбетова Ўралойнинг хонодонига бориб, туман ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими билан биргаликда фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.
3-сектор раҳбари ташабусси билан Караката ва Шингилди овулларида яшовчи 430га яқин фуқароларни тиббий кўрикдан ўтиши учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати