27 Март 2021 йил 318

КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

        Жорий йилнинг 27 март куни Навоий вилояти халқ таълими бошқармасида вилоят ИИБ ходимлари ташаббуси билан  “Таълим муассасаларида Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ХТБ бошлиғи М.Шамуратов, вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими масъул ходими С.Латипов, шаҳар ИИБ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли ИИБ бошлиғи Х.Очилов ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р.Ҳайитова ҳамда бўлим ходимлари, барча таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари иштирок этди.

        Тадбир давомида коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида, барча таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўринбосарларини хабардор қилиш ҳамда билимларини ошириш коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт шароитлар ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликни муқаррарлиги принциплари тушунтирилди. Жамиятда ҳар бир соҳада учраётган коррупция занжирини узиш мақсадида ИИБ томонидан амалга оширилган тадбир жараёнлари ҳамда ўз қилмишига яраша жазосини панжара ортида ўтказаётган инсонлар тўғрисида "Нигоҳ" номли ролик намойиш қилинди. Ва шу орқали барча тадбир қатнашчилар огоҳликка чорланди.    

       Шунингдек,  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир  этган шахсларга жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech