20 Ноябр 2023 йил 844

“Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг республика босқичида Навоий вилояти ИИБ  ЖХХ ЖТСБ Патруль-пост хизмати ходимлари фахрли 3-ўринни эгалладилар

 Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилаётган жиноятларни иссиқ изида фош этишда патруль-пост хизмати ходимларининг муносиб ҳиссаси бор.

Шу боис, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш масаласига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Ана шу  эътиборнинг ёрқин намунаси  “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг ташкил этилиши ходимлар билимларини яна бир бор синовдан ўтказиш имкониятини берди. Мазкур кўрик танловда Навоий вилояти ИИБ  ЖХХ ЖТСБ Патруль-пост хизмати ходимлари фахрли 3-ўринни эгалладилар. Вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя этган осойишталик посбонларини ғалабаси билан муборакбод этамиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech