14 Декабр 2020 йил 302

Навбаҳорлик “таксист” уйида “ҳосил” етиштирганлиги аниқланди

          2020 йилнинг 04 декабрь куни соат 15:30 ларда, Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кармана тумани Каттамачит МФЙ ҳудудидаги “ГРЕС” ЙПХ масканида, “Навоий-Бухоро” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, 1973 йилда туғилган Навбаҳор тумани Қалқонота МФЙда яшовчи О.Д.нинг бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, автомашина ҳайдовчиси О.Днинг ёнидан оғирлиги 0,97 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Тадбир давомида мазкур фуқаронинг яшаш манзили ҳам ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, бир дона шиша идишга солинган оғирлиги 1,99 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини келгусида сотиш ва истеъмол қилиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

         Шунингдек, фуқаро О.Д жорий йилнинг баҳорида яшаш хонадонида мавжуд бўлган ер майдонига “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги маълум бўлган.

         Мазкур ҳолатлар юзасидан О.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда  тергов суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.      

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech