14 Апрел 2021 йил 306

"Навоиазот" ОАЖда содир этилган ўғирлик воқеа жойида якун топди

"Навоиазот" ОАЖ ҳудудида соат тахминан 04:00лар атрофида 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Х.О тенгдош таниши карманалик Д.У билан ўзаро жиноий тил бириктириб, тунги смена тугашига яқин вақтни кўзлаб 916-цехга девор ошиш йўли билан киради. Цех майдонида турган умумий қиймати 28.812.875 сўмлик мис ўтказгичларни бўлакларга бўлиб яширин равишда олиб чиқиб кетишга уринган. Вилоят ИИБ ходимлари ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудидаги қўриқлаш бўлими ходимларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 2 фуқаронинг ғайриқонуний ҳаракатларига воқеа жойида чек қўйилди. Жиноий режасини ниҳоясига етказа олмаган О.Х ҳамда У.Дларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Халқимиз "Текинни тиканаги бор" деб бежизга айтмаган. Ҳалол меҳнатга ҳафсала қилмай текинтамоқликни касб қилган бу икки фуқаро энди қонун тарозисида тортилади.

 

           Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech