15 Сентябр 2023 йил 389

Навоий шаҳар марказий бозорларида истеъмол маҳсулотлари сифат текширувидан ўтказилди

Навоий шаҳрида жойлашган марказий деҳқон бозорида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси  ходимлари билан  ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимларининг диққатини тортган елим идишларидаги жами 35 летр сут маҳсулотлари бўлди. Сут ҳолислар гувоҳлигида далолатнома тузилиб, сифат текширувига олиб борилди. Лаборатория текшируви натижларига кўра 12 литр маҳсулот истеъмолга яроқсиз деб топилди. Шу боисдан яроқсиз сут маҳсулотлари савдодан олиниб йўқ қилинди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech