24 Ноябр 2022 йил 275

Навоий академик лицейи "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" тадбири ташкил этилди

  Республикамизда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилаётганлиги муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейида Фавқулотда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўқув амалий машғулот ташкил этилди. Унда иштирок этган  академик лицей ишчи-хизматчилари, ўқитувчилари ва ўқувчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари амал қилиш, ёнғинни олдини олиш, ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш ва уни ўчириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ёнғинни ўчириш ва қутқарув учун мўлжалланган махсус воситалар ва анжомлардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Тадбир якунида лицей  ўқув биноси, ётоқхона ва ошхоналарларнинг иситиш тизими вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси  ходимлари томонидан текширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech