11 Октябр 2022 йил 381

Навоий академик лицейи ўқувчилари вилоят ИИБга ташрифи ташкил этилди

Ўқувчиларининг соҳа ҳақидаги тасаввурларини жонлантириш мақсадида  ўқувчиларнинг  Навоий вилояти ИИБ Навбатчилик қисми “102” хизмати ҳамда вазиятлар марказига ташрифлари ташкил қилинди. Тадбир жараёнида ўқувчиларга “102” фаолиятини ташкил этиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамда уларни фош этишда ушбу хизматнинг роли ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, лицей ўқувчилари Навоий шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” консепсияси асосида ташкил этилган вазиятлар марказида бўлиб, замонавий информацион технологиялар асосида ташкил этилган кузатув камералари ва уларни назорат қилиш тартиби, жиноятларни олдини олиш ва иссиқ изида фош этишга замонавий ёндашув, унинг аҳамияти ҳақида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди. Ўтказилган тадбирлар ўқувчиларни келгусида ички ишлар органларида хизмат қилишга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилиши шубҳаcиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech