27 Май 2022 йил 260

Навоий академик лицейида вилоят ИИБ экспертлари томонидан илмий-амалий кўргазма ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан ИИВ Навоий Академик лицейида “Содир этилган жиноятларни тезкорлик билан фош этилишида эксперт-криминалистика хизматининг замонавий имкониятлари” ҳамда “Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларида мутахассис иштироки” мавзуларида илмий-амалий кўргазма ташкил этилди. Суҳбат давомида ўқувчиларга содир этилган жиноятлар ва ҳодисалар бўйича ҳодиса жойларини кўздан кечириш, жиноятларни иссиқ изида фош этилишини таъминлашда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг замонавий имкониятлари, мавжуд криминалистик воситалар, ашёвий далилларни қидириб топиш ва олиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, илмий-амалий кўргазмада Навоий вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари, уларни ўтказиш тартиби ҳамда ҳал этиладиган масалалар юзасидан тўхталиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech