29 Октябр 2021 йил 245

Навоий халқаро аэропортида ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан қонун бузилиши ҳолаталари аниқланди

“Айтадиган гўзал сўзи қиладиган амалларига муносиб киши ахлоқлидир” деган эди файласуфлардан бири. Бинобарин, жамиятимизда фойдали меҳнат билан банд бўлиб ватанимизнинг гуллаб яшнаши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Таассуфки, орамизда гап-сўзидан яхши хулқли, оқил инсон кўриниб номаъқул ишларни ўзига касб қилиб оладиганлар учраб турибди.
Яқинда Навоий халқаро аэропортига 4365-сонли рейс билан “Екатеринбург-Навоий” йўналиши бўйича учиб келган, асли бухоролик Т.Ғ вилоят ИИБ ТХТБ ҲПБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли текширув ўтказади. Шунда у телефонини кўрсатишдан бош тортади. “Редми Нот-9”русумли телефон аппарати хотирасида 657 та порнографик ҳамда зўравонлик, шавқатсизликни тарғиб қилувчи видео ва расмлар борлиги аниқланди.
Мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига асосан бу каби материалларни тайёрлаш, тарқатиш ҳамда намойиш этиш белгиланган тартибда жаримага сабаб бўлади. Шу ўринда фуқароларимизга айтиб ўтиш лозимки, мамлакатимизга ташриф буюрган шахслар орасида қўл юкларини атайин алмаштириб олиш ва ўзларига тегишли бўлмаган юкларни ўзлаштириш ҳолатлари учрамоқда. Худди шунингдек, юклар орасида зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи турли кўринишдаги маълумотлар ҳамда махсус лицензияси бўлмаган диний адабиёларнинг борлиги жиноий жавобгарлик ҳолатларини келтириб чиқаради.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.me/Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech