15 Сентябр 2021 йил 449

Навоий ИИБ Пробация ҳисобида турган бир гуруҳ маҳкумлар учун инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди

Назорат остидаги маҳкумларнинг қайта жиноят содир этиши хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан профилатика ишларини амалга ошираётган Пробация хизматинининг жорий этилиши бугунги кунга келиб ижобий самарасини кўрсатмоқда. Навоий вилоятида ҳам маҳкумларнинг қатъий тузалиш йўлига ўтишини ва жамиятнинг тўлақонли аъзосига айланишини таъминлаш мақсадида маҳкумларнинг ижтимоий мослашиши, касб-ҳунар ўрганиши ва ишга жойлашишига кўмаклашишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда Навоий шаҳар ИИО Пробация гуруҳи хисобида  343 нафар назорат остидаги шахслар ҳисобда турибди.

2021 йил 10 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси Навоий вилояти ИИБ Пробация бўлимининг мажлислар залида Навоий шаҳар ИИО Пробация гуруҳи хисобида жазо муддатини ўтаб келаётган М.З назорат остидаги шахс М.Р меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, қилган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, тузалиш йўлига қатьий ўтганлиги сабабли унга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қулланилиб, ўталмай қолган жазоларидан муддатидан илгари шартли озод этилди ва оиласи бағрига қайтарилди.

Шунингдек, озодликни чеклаш жазосини ўташдан бўйин товлаб, яшаш жойидан яшириниб, суд томонидан белгиланган чекловларга риоя қилмай келаётган 3 нафар шахс белгиланган тартибда ўталмай қолган жазосини худди шу муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони ижро этиш муассасаларига юборилди. К.Б ва О.Рларга нисбатан ўталмай қолган жазоси озодликдан маҳрум этишга алмаштирилиб, уларга нисбатан қидирув эълон қилинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech