29 Январ 2022 йил 1263

Навоий ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан одам савдосига чек қўйилди

2022 йил 13 январь  Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н Навоий ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган эди. Унга кўра Конимех тумани Гулистон МФЙда рўйхатда туриб айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н интернет ижтимоий тармоғининг телеграмм мессенжери орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб фахш мақсадларда йўлдан оздириб, алдаб мамлакатдан олиб кетишни мақсад қилади. Унинг жиноий режаси тўрига 20 ёшли хатирчилик К.П ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Нлар илинади. Қизларнинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиабилет пуллари тўлаб берилиши ваъда қилиниб Ш.Ннинг шериги Г.Ш орқали Дубай шаҳрига олиб чиқиб кетилаётган вақтда вилоят ИИБ терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбир натижасида одам савдосига чек қўйилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech