16 Октябр 2021 йил 307

Навоий ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида видеоконференцалоқа орқали йиғилиш ўтказилди

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов идоралари шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг ўтган 9 ойи якунлари бўйича видеоконфренцалоқа тизими орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда тергов бўлинмалари томонидан йўл қўйилган хато камчиликларга тўхтатилиб ўтилиб, тергов бўлинмалари раҳбарларини ҳисоботлари эшитилиб, йил якунига қадар иш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғининг буйруғи билан 9 ой давомида шахсий таркибга ўрнак бўлган, яхши иш кўрсаткичларига эришган тергов бўлинмалари раҳбарлари ва терговчиларининг 3 нафари 1 млн сўмдан, 4 нафари 500 минг сўмдан пул мукофоти ва 5 нафари ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech