Навоий ИИБ ЖҚБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида оғуфуруш фаолияти фош этилди
Навоий ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларни сақлаш, сотиш ва айирбошлашга қарши курашиш мақсадида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Навоий шаҳрида Навоий ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга қарши кураш бўлими ҳамда ДДХ ходимлари томонидан ўтказилган худди шундай тезкор тадбирида “Нексия” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашина олд ўриндиғида кичик мато бўлагига ўралган гугурт қутилар ичида жами 107.4гр марихуанна моддаси борлиги аниқланди. ЖҚБ ходимлари мазкур шахснинг яшаш хонадонида текширув олиб бориши натижасида заҳри қотилнинг яна бир қисми топилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эндигина 30 ёшни қаршилаётган мазкур фуқаро шу каби ноқонуний ҳаракатлари сабаб қонун олдида жавоб бериши шубҳасиз. Аммо оғуфуруш номини олган бу фуқаро 221гр гиёҳванд модда қанча инсонлар ҳаётига завол бўлишишини ўйламаган, афсус.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати