Навоий ИИБда 6 ойлик якунларига бағишланган йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди
Навоий вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю Мирзарахимов вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев сўзга чиқиб кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Сўнг бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник И.С.Тиллаевнинг ҳисоботи тингланиб, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб, жиноятни ўсишига шароит яратиб берган омиллар ҳамда бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари таҳлил қилинди.
Хусусан, Хатирчи, Кармана туманида ва Зарафшон шаҳрида оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари, йўл транспорт ҳодисалари ўсганлиги таъкидланиб, ушбу ҳолатларнинг олдини олишда профилактик ишлар этарли даражада йўлга қўйилмаганлиги атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, айрим раҳбарларнинг фаолияти муҳокамага қўйилиб, танқид остига олинди. Жиноятчиликни олдини олиш, эрта аниқлаш ва уларни жиловлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчилликларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати