10 Январ 2023 йил 345

Навоий инновациалар институти талабалари 7259 ҳарбий қисмга ташриф буюришди

Ўзбекистонг Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати Навоий инновациялар интститути талабалари  ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7259 сонли ҳарбий қисмга ташрифи ташкил этилди.  Бунда талабалар ўзлари иштирокида “Аскарнинг бир куни”ни ўтказдилар.

  • Бизнинг ҳарбий қисмда ўтказган вақтимиз жуда мазмунли бўлди. Бир муддат ичида ўзимизни ҳарбий қисм хизматчиси ўрнида тасаввур этиш имкониятига эришдик. Турли жисмоний машқларни ҳам бажардик. Сафда туриш қоидаларини ўргандик. Қолаверса ҳарбий қисм кутубхонаси билан ҳам танишдик. Хуллас, аскарлар ошхонасида тайёрланадиган овқатлардан тортиб уларни жанговар машқларигача гувоҳ бўлдик. Аскар бўлиш осон эмас экан,-дейди кулиб Нозанин Йўлдошева.

Бу каби ташрифлар билимли ва зукко ёшлар шуурида ватанпарварлик туйғусини ортиши билан аҳамиятлидир. Юрт сарҳадларини кўз қорачиғидек асрашда, фидоий инсон бўлишда бу каби тадбирлар самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech